Линклар

logo-print

Эронда президентлик сайловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.


Сайловчилар 17 июн куни ўтказилган президентлик сайловида энг кўп овоз олган икки номзод – собиқ Президент Ҳошимий Рафсанжоний ва Теҳрон ҳокими Маҳмуд Аҳмадийнажодларга овоз беришди.
Мамлакат олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий бугун Теҳронда сайловчиларни чидамли ва барча томонларни маданиятли бўлишга чақирди.
Рафсанжоний сайлов бюллетенини сайлов қутисига ташлар экан¸ ўзининг ғалаба қозонишини таъкидлади. Мағлубиятга учраган тақдирда бошқа соҳада бўлса ҳам хизмат қилишни давом эттиришини айтди.
“Мен қандай бўлмасин умримнинг охирига қадар инқилоб ва халқ учун хизмат қиламан. Шу боис президент бўлишим ëки бўмаслигимдан қатъиназар асосий мақсадим тарихда сиëсий рол ўйнашдир”¸ - деди Рафсанжоний.
Аҳмадийнажод эса¸ “агар мен сайловда ғалаба қозонсам¸ бу Эронда янги даврнинг бошланиши бўлиши мумкин”¸ - деб фикр билдирди.
XS
SM
MD
LG