Линклар

24 июнь жума куни Россия ҳудудида энг улкан масжид очилди.


Бутун Россиядан ва унинг ташқарисидан Татаристон пойтахти Қозонга келган минглаб мусулмонлар Қул Шариф масжидининг очилиш маросимида қатнашдилар.
Татаристон Президенти Минтемир Шаймиев масжиднинг очилиш маросимида сўзлаган нутқида¸ православ черкови ëнида масжиднинг қад кўтариши Татаристонда турли дин вакилларининг ўзаро тотувлигидан далолат беради.
“Қул Шариф масжиди православ черкови билан ëнма-ëн турибди. Бу кўп миллатли республика аҳолиси тинч ва дўстона яшаëтганидан дарак деради. Масжид билан черковнинг ëнма-ëн туриши мамлакатдаги икки етакчи дин ўртасида ўзаро муроса мавжудлиги тимсолидир”¸ - деди Татаристон Президенти Шаймиев.
XS
SM
MD
LG