Линклар

logo-print

Россия Президенти Владимир Путин бугун Москвада НАТО Бош котиби Яп де Ҳооп Схеффер билан музокаралар олиб борди.


Учрашувда Путин Россия ва НАТО Афғонистон ва Марказий Осиëда наркотик моддалар контрабандасига қарши курашда ўз имкониятларини ишга солиши кераклигини таъкидлади.
Путиннинг айтишича¸ умуман олганда Россиянинг НАТО билан муносабатлари яхши ривожланмоқда.
Ўз навбатида Схеффер Россияга мурожаат қилиб¸ халқаро терроризмга қарши кураш ва қурол-яроқ тарқалишининг олдини олиш кампаниясига қўшилишга чақирди.
НАТО Бош котиби шунингдек¸ Ўзбекистон ҳукуматининг ўтган ой Андижонда рўй берган воқеалар жараëнида куч ишлатганидан хавотир билдирди. Айни пайтда у Ўзбекистон хавфсизлик кучлари намойишчиларга қарши куч ишлатгани ҳамда Тошкент ҳукумати воқеалар юзасидан халқаро текширувлар ўтказиш ҳақидаги чақириқларни рад қилиб келаëтганини яна бир бор таъкидлади.
Россия эса Ўзбекистон ҳукуматини ҳимоя қилиб¸ Андижон воқеалари учун исломчи террорчиларни айбламоқда.
XS
SM
MD
LG