Линклар

БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссрлиги Қирғизистон ҳукуматининг ўзбекистонлик қочқинларни ватанларига депортация қилишидан хавотир билдириб¸ Бишкекка ўз вакилини юборишини маълум қилди.


БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссрлиги расмийси Камал Моржан шанба куни Қирғизистонга бориб¸ уч кун давомида ҳукумат расмийлари билан музокаралар олиб боради.
Ўтган ой Андижонда намойишчилар ҳукумат кучлари томонидан ўққа тутилгани оқибатида юзлаб киши қўшни Қирғизистонга қочиб ўтишга мажбур бўлган эди.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари воқеа жараëнида 500 дан зиëд одам ҳалок бўлганини айтмоқда. Аммо Ўзбекистон ҳукумати бу рақамни анча кам қилиб кўрсатмоқда.
БМТ расмийлари¸ инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ўзбекистонлик қочқинлар ватанларига қайтариб юборилса қийноқларга солиниши мумкинлигини айтишмоқда.
Қирғизистон расмийларига кўра¸ Ўзбекистонга жиноятчиликда айбланган баъзи қочқинлар депортация қилинади.
БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссрлиги матбуот вакили Рон Редмонднинг айтишича¸ Моржан муаммога маъқул ечим топишга умид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG