Линклар

logo-print

Жума куни Эронда ўтказилган президентлик сайловининг иккинчи босқичи натижалари бугун расман эълон қилинди.


Эрон давлат ахборот воситаларининг билдиришича¸ сайловнинг иккинчи босқичида Теҳрон ҳокими консерватор Маҳмуд Аҳмадийнажод тақрибан 62 фоиз овоз билан президентлик лавозимини эгаллади. Унинг сайловдаги рақиби¸ собиқ Президент Ҳошимий Рафсанжоний 36 фоизга яқин овоз олди.
Президент лавозимига сайланган Аҳмадийнажод¸ “дунë учун намуна бўладиган замонавий¸ илғор ва исломий давлат” ташкил этишини таъкидлади.
У давлат радиоси орқали тарқатилган баëнотида барча эронликларни сайлов олди рақобатларни унутиб¸ Эронни буюк жамиятга айлантириш учун биргалашиб иш олиб боришга чақирди.
У ўзининг биринчи баëнотида ижтимоий ислоҳотларга оид янги сиëсатига тўхталмади. Унинг бу сиëсатига баъзи тарафдорлари қаршилик билдирган эди.
XS
SM
MD
LG