Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:02

Ўзбек аёллари туғишдан сақлансинми?


Маълумотларга қараганда, кейинги пайтларда Ўзбекистон туғруқхоналарида аёлларга ҳомиладорликдан сақлаш воситалари оммавий равишда мажбуран қўлланилмоқда.

Яқинда она бўлган Мадинанинг сўзларига қараганда, туғруқхоналарда контрацептик воситалар қўллаш амалиёти илгари ҳам бўлган. Бироқ уларни қўллашдан аввал аёлларнинг соғ-носоғломлиги эътиборга олинган. Ҳозир эса бундай воситалар оммавий равишда қўлланилмоқда.

Мадинанинг қўшимча қилишича, аёллар касали билан оғриб, поликлиникага мурожаат қилаётган хотин-қизларга ҳам ҳомиладорликнинг одини олувчи воситалар қўйилмоқда.

Норасмий манбаларда айтилишича, сўнгги пайтларда туғруқхоналарда аёлларнинг бачадонларини олиб ташлаш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.

Аммо Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимларидан бири бу амалиёт барча аёлларга нисбатан ҳам қўлланилмаётганини таъкидлади.

Унинг билдиришича, аёлларда мавжуд касалликларнинг ривожланиши олдини олиш, туғиш интервалини камайтириш мақсадида контрацептик воситалар қўлланилмоқда.

Шифокор Дилбар Саиджонова ҳам аёллар ўртасида камқонлик касали кўп учраётгани, улардан носоғлом фарзанд туғилиши олдини олиш учун ҳомиладорликдан вақтинчалик ҳимоя воситалари қўлланилаётганини маълум қилди.

Хабарларга кўра, жойлардаги репродуктив саломатлик марказларида аёлларга туғмаслик, тўғрироғи соғлиғини тиклагандан кейингина фарзанд кўриш мумкинлиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG