Линклар

Афғонистон Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича¸ АҚШ кучлари ëрдамида ҳукумат аскарлари мамлакат жанубидаги Қандаҳор вилоятида “Толибон”нинг 178 нафар жанггарисини нобуд қилган ва 80 жанггарини қўлга олган.


Мудофаа вазирлиги матбуот вакили генерал Зоҳир Азимийнинг билдиришича¸ Қандаҳор вилоятининг Мия-Нишин туманида тақрибан бир ҳафта давомида исëнчиларга қарши олиб борилган ҳарбий амалиëтларда ҳукумат аскарлари ва полиция кучлари қатнашган. АҚШ кучлари билан бирга олиб борилган қўшма амалиëтлар шанба куни муваффақиятли якунига етган.
XS
SM
MD
LG