Линклар

Маҳмуд Аҳмадийнажод Эроннинг янги президенти этиб сайланганидан кейин мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги Теҳрон Европа Иттифоқи билан ядровий масалалар бўйича музокараларни давом эттиришини билдирди.


Вазирлик матбуот вакили Ҳамид Ризо Осифий ушбу сайлов натижасида Эрон Ислом республикаси янада кучлироқ позицига эга бўлди¸ деб фикр билдирди.
Британия¸ Франция ва Германия Теҳронинг уранни бойитиш фаолиятини тўхтатиш бўйича Эрон билан бир неча музокаралар ўтказган эди.
Исроил Бош вазири ўринбосари Шимон Перес сайловда Аҳмадийнажоднинг ғалаба қозониши халқаро жамоатчилик учун катта муаммо туғдиради¸ деб баëнот берди.
Консерватор деб ҳисобланаëтган Эрон янги Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод бугун мамалакат олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийни зиëрат қилди ва консерватор ҳамда ислоҳотчилар билан бирга коалицион ҳукумат тузишга тайëр эканлигини билдирди. Сайловнинг расмий натижаларига кўра¸ Аҳмадийнажод 61.6 фоиз овоз олган.
XS
SM
MD
LG