Линклар

Қирғизистон Муваққат Президенти Қурманбек Бақиев мамлакатдаги ўзбекистонлик қочқинлар тақдири ҳақида БМТ Бош котиби Кофи Аннан билан телефон орқали суҳбатлашди.


Жорий ҳафта бошида Ўзбекистон ҳукумати Қирғизистондан Андижон воқеаларига алоқадор эканлиги гумон қилинган 133 нафар ўзбекистонлик қочқинни қайтариб беришни талаб қилган эди.
Бугун Бақиев идораси томонидан тарқатилган баëнотда айтилишича¸ муваққат президент БМТ Бош котибига Қирғизистон қочқинлар масаласида ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятлар ҳамда Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама келишувлар асосида иш олиб боришини айтган.
Ўз навбатида Кофи Аннан вазият бўйича Қирғизистон ҳукуматига ëрдам кўрсатишга тайëр эканлигини билдирган.
Шанба куни БМТнинг Қочқинлар бўйича бўйича олий комиссари ëрдамчиси Камел Моржан Қирғизистондан бошпана сўраган ўзбекистонлик қочқинлар вазиятини ўрганиш мақсадида қочқинлар лагерида бўлди.
XS
SM
MD
LG