Линклар

logo-print

Ёшлар эркин фикрларини буён қилишдан қўрқади. Кимдан?


Озодбек Тошкентдаги олий ўқув юртларидан бирини битираётган талабалар “Озодлик” мухбири билан суҳбатда мамлакат ёшларига берилган эркин фикрлаш имкониятлари ҳақида тушкун мулоҳазалар билдирди.

Хайрулло исмли талабанинг таъкидлашича, Ўзбекистонда эркин фикрлаш борасидаги вазият ўта ёмон. Мамлакатдаги ОАВ қаттиқ цензура остида бўлгани учун ёшлар улар орқали ўзларининг эркин фикрларини билдира олмайди.

Баҳодир исмли йигитнинг билдиришича, Ўзбекистонда мустақил фикрли ёшларни жамият қабул қила олмайди. Жамият ёшларнинг эркин фикрини бўғиб қўяди. Катталар ёшларни сиёсатга аралашмасликка, ҳукуматни танқид қилмасликка чақириб келади. Эркин фикрли ёшларга давлатнинг ҳам, жамиятнинг ҳам муносабати ижобий эмас.

Наргиза исмли суҳбатдош эса ўзбекистонлик ёшларнинг эркин фикрлаш даражаси жудаям паст эканини таъкидлади.

“Мен ёшларимизнинг эркин фикрлаш даражасини паст, деб ҳисоблайман. Ёшларимиз эркин фикрини баён қилишда ҳукуматдан, сиёсатдан қўрқади”, - деди у.
XS
SM
MD
LG