Линклар

Инсон ҳуқуқлари ташкилоти собиқ иттифоқнинг кўпчилик давлатлари ҳамда Америка Қўшма Штатларини инсон ҳуқуқларини поймол этганликда айблади.


Венада жойлашган Халқаро Хелсинки Федерацияси Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига аъзо 38 мамлакатда сўров ўтказди.
Сўров натижалари битилга ҳисоботда АҚШ, Британи ва Россия терроризмга қарши кураш баҳонасида инсон ҳуқуқларини поймол этганликлари учун танқид қилинади.
Ҳужжатда шунингдек, ЎЗбекистон ва Туркманистон каби Марказий Осиё мамлакатлари танқид остига олинган.
Халқаро Хелсинки Федерацияси иэрочи директори Аарон Роудс гапиради.
“Инсон ҳуқуқлари бўйича вазиятни баъзилари дунёда энг демократик ва либерал, баъзилари эса жуда репрессив бўлган мамлакатлар мисолида умумлаштириш жуда қийин масала. Бироқ айтиш мумкинки, баъзи мамлакатларда бу борада ўзгаришлар кузатилмайди.”, - дейди Халқаро хелсинки федерацияси ижрочи директори.
XS
SM
MD
LG