Линклар

logo-print

НАТО бош котиби Яап Де Хооп Схеффер бугун Киевга келди.


Бир кунлик сафар давомида НАТО раҳбари Украина ҳукумати билан музокаралар олиб боради.
Яап Де Хооп Схеффер Украина Президенти Виктор Юшченко билан учрашди. Учрашув давомида икки расмий Украинадаги демократик ўзгаришлар ва унинг Шимолий Атлантика Битими ташкилотига аъзо бўлиши истиқболлари муҳокама этди.
НАТО раҳбарининг айтишича, Украинада амалга оширилиши керак бўлган ислоҳотларга демкоратик институтларни мустаҳкамлаш, сиёсий мулоқотни жонлантириш ҳамда НАТО-Украина ўртасидаги мудофаа ва хавфсизлик бўйича ҳамкорликни янги босқичга кўтариш масалалари киради.
XS
SM
MD
LG