Линклар

Айни пайтда, Европа Иттифоқи ташқи сиёсат бўйича комиссари Хавьер солана Эронга нисбатан сиёсатни ўзгартиришга эҳтиёж кўрмаётганлигини айтди.


Солананинг айтишича, Европа Иттифоқининг Эронга нисбатан сиёсати Теҳроннинг янги раҳбарияти шу пайтгача эришилган битимларга ўзгартириш киритсагина қайта кўриб чиқилади.
Европа Комиссияси матбуот котиби Эмма Гудвин ҳам Эрон ва ЕИ ўртасидаги устувор масалалар ўзгармаслигини айтди.
“Муносабатларимизда тўртта устувор масалар бўлиб келган. Булар: оммавий қирғин қуроллари, инсон ҳуқуқлари, терроризм ҳамда Яқин Шарқдаги вазиятга оид масалалардир. Бу масалалар Эрон билан муносабатларимизда устувор масалалр бўлиб келган ва давлат раҳбарининг ўзгариши уларни ўзгартирмайди.”
Айни пайтда Эмма Гудвин Теҳронни ўтган жума кунги сайловларда қайд этилган қонунбузарликлар ҳақидаги шикоятларни текширишга чақирди.
Британия бош вазири Тони Блэйр бугун Лондонда қилган чиқишида Европа Иттифоқи Эронга нисбатан ёндашувини юмшатмаслиги лозимлигини айтиб, Теҳронни ядровий масалалар бўйича мажбуриятларини бажаришга чақирди.
XS
SM
MD
LG