Линклар

logo-print

Ироққа оид яна бир хабарга кўра, АҚШ расмийлари Суннийлар бошчилигидаги жанггарилар билан учрашганлари ҳақидаги маълумотларни тасдиқлаган.


Америка расмийларига кўра, жанггарилар билан Ироқда давом этаётган зўравонликларга чек қўйиш масаласи муҳокама этилган.
Якшанба куни Форс Кўрфазидаги АҚШ ҳарбийлари қўмондони генерал Жон Абизад америка телеканалида қилган чиқишида бу ҳақда буларни айтди.
“Ироқдаги америка офицерлари ва дипломатлари ҳамда Ироқ дипломатлари сунний араблар вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. Уларнинг баъзилари, маълум бўлишича, жанггариларга алоқаси бор.”
АҚШ мудофаа вазири Доналд Рамсфелд ҳам АҚШ расмийлари Ироқ жанггарилари билан музокаралар олиб борилаётганини тасдиқлади. Рамсфелд бу ҳақда тафсилотларни маълум қилмади.
Британия бош вазири Тони Блэйр коалиция кучларининг Ироқда тинчлик ўрнатиш йўлидаги бундай ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини баён қилди.
Ироқдаги жанггари гуруҳлар, жумладан Ал-Қайда, Ансар ал-Сунна ва Ироқ Ислом армияси интернет орқали тарқатилган баёнотда АҚШ расмийлари билан музокаралар олиб бормаганларини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, якшанба куни Ироқда содир этилган зўравонликларда 46 нафар ироқликлар ҳамда америкалик бир аскар ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG