Линклар

logo-print

Бугун Ироқда АҚШ ҳарбийларига тегишли Апачи вертолёти ҳалокатга учради.


Бу ҳақда америка ҳарбийлари хабар қилди.
АҚШ ҳарбийлари матбуот котиби полковник Клифф Кентнинг маълум қилишича, экипажи икки кишидан иборат Эй Эйч 64 русумли вертолёт Бағдоддан шимолда жойлашган америкаликларнинг Тажи ҳарбий базси олдида қулаган.
Воқеада экипаж аъзоларининг иккалови ҳам ҳалок бўлди. Ҳалокат сабаблари текширлмоқда.
Кеча АҚШ мудофаа вазири Доналд Рамсфелд ироқликлар мамлакатда давом этаётган зўравонликларга барҳам бериши учун 12 йилгача вақт талаб этилиши мумкинлигини айтди.
Айни пайтда, бугун Бағдоддаги халқаро аэропорт очилди. Аэропорт бундан икки кун олдин Ироқ ҳукумати ва аэропортда хавфсизликни таъминлаб берувчи ширкат ўртасидаги шартнома бўйича келишмовчиликлар туфайли ёпилган эдим.
Глобал Стратежис номли Лондонлик ширкат Ироқ ҳукуматидан бир неча ойлик иш ҳақини талаб қилганидан сўнг, Бағдод аэропортида тижорат парвозлар вақтинча тўхтатилган эди.
XS
SM
MD
LG