Линклар

Бугун Британия денгизчиларининг Трафалгар жангида ғалабани қўлга киритганлига 200 йил тўлди.


Бу юзадан Британияда тантанали тадбир ўтказилди.
Ўнлаб мамлакатларнинг ўта замонавий ҳарбий кемалари қадимий елканли кемалар билан денгизда ëнма-ëн туришди.
Тантаналарда мазкур сана учун махсус таъмирдан чиқарилган Британия денгиз кучларининг "Виктори" кемаси ҳам қатнашди.
Айнан мана шу кема сардори адмирал Горацио Нелсон яраланганлигига қарамасдан француз-испан денгиз қўшинлари устидан ғалаба қозонган эди.
Тантаналарда Британия Қироличаси Елизаветта иккинчи ҳазрати олиялари ҳам иштирок этмоқда.
XS
SM
MD
LG