Линклар

Бугун Бағдод атрофида ичига мина тўлдирилган машина портлатилди.


Портлаш оқибатида Ироқ парламентининг депутати¸унинг ўғли ва икки уч нафар тан қўриқчиси халок бўлди. Воқеа гувоҳи гапиради:
"Мина қўйилган автомобил Шайҳ Дари Али Ал Фаëд уйидан чиқиши биланоқ портлатилди. У ва унинг ўғли ҳалок бўлди."
Кейинги икки ой ичида Ироқда икки парламент депутати ўлдирилди.
Бағдод шимолидаги Мусайиб шаҳрида полиция қиëфасидаги ҳудкуш маҳаллий касалхонага кириб ўзини портлатиб юборди. Портлаш оқибатида уч киши нобуд бўлди.
Бугун АҚШ қўмондонлиги шу пайтгача бедарак йўқолганлиги айтилаëтган икки АҚШ аскарининг халок бўлганлигини тасдиқлади.
Улар ўтган Фаллужада юз берган портлашда нобуд бўлишди.
XS
SM
MD
LG