Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:55

Пикет ўтказилишига йўл қўйилмади


Тўлқин Ҳуқуқ-тартибот ходимлари инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва “Озод деҳқонлар” партияси вакилларидан бир гуруҳининг 27 июнь куни Ўзбекистон давлат телерадиокомпанияси биносини пикет қилишига йўл қўймади.

Бу пикет Ўзбекистонда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг касб байрами муносабати билан ўтказилмоқчи эди.

“Озод деҳқонлар” етакчиси Нигора Ҳидоятованинг сўзларига қараганда, пикетдан мақсад Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари орқали партия аъзоларига туҳмат ва иғволар уюштирилаётганига норозилик билдириш, шунингдек, ўзбек халқининг ҳаққоний ахборот олиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш эди.

Н.Ҳидоятова пикетда қатнашмоқчи бўлганларнинг аксарияти уйидан чиқарилмагани, ҳатто акцияда иштирок этиш учун келган қашқадарёлик Зулфия Ҳайдарова 26 июнь куни тунда милиция ходимлари томонидан юртига жўнатиб юборилганини билдирди.

Н.Ҳидоятованинг айтишича, партиянинг пикетда иштирок этмоқчи бўлган аъзоларидан 8 киши милиция ходимлари томонидан ушланиб, ички ишлар бўлимига олиб кетилган.

Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш жамияти вакили Юрий Коноплёвнинг таъкидлашича, у эрталаб соат 9 дан 17 гача Чилонзор тумани ички ишлар бошқармасида ушлаб турилган. Пикетга чиқмоқчи бўлган бошқа шериклари ҳам шу вақт давомида ҳибсда бўлган.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Суръат Икромовнинг таъкидлашича, акцияда элликка яқин киши иштирок этиши режалаштирилган эди. Улар Ўзбекистон телевидениеси орқали демократик кучлар вакилларига қарши қаратилган кампанияга, Андижон воқеалари ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатилишига чек қўйилишини талаб қилмоқчи эди.
XS
SM
MD
LG