Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:55

Алимардон Аннаев: “Бу сана бугун байрам қилишга арзимайди”


Шайбон Ўзбекистон журналистларининг касб байрами - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни аввалига Тошкентдаги “Диснейленд”да ўтказилган эди. Ўшанда ҳатто ёши бир жойга бориб қолган журналистлар ҳам турли ҳалинчакларда учиб, ёш болалардек хурсанд бўлганди. Уларнинг фарзандлари учун байрам қанчалик эсда қоларли бўлганини гапирмаса ҳам бўлади.

Кейинчалик байрам жойи тез-тез ўзгарадиган бўлиб қолди. Аммо журналистларнинг кўнгли чўкмади, улар байрам жой танламайди, деди.

2004 йилдан бошлаб эса байрам театр биносида, ўзига хос спектакль шаклида ўтказиладиган бўлди. Аммо байрамдан шукуҳ йўқолди. Шундай ҳолат бу йилги байрамда ҳам кўзга ташланди.

Бундай тушкунликнинг сабаблари нимада?

Мустақил журналист Алимардон Аннаевнинг фикрича, бугун ўзбек журналистикаси ғийбат ва бўҳтон тўқиш билан овора бўлиб қолмоқда. Байрамни ҳам кимнинг ички кийими қайси рангдалигини, ким кимнинг қўлини ўпганини овоза қилаётган, мустақил фикрлайдиганлар устидан мағзава ағдариш билан шуғулланаётган сарсон-саргардонлар, ғийбатчилар нишонламоқда.

“Бу санани қўғирчоқлар ва қўғирчоқбозлар байрами, десак тўғрироқ бўлади. Мен байрамдан юз ўгирайлик, демоқчи эмасман. Биз халқнинг армонларини, бугунги ижтимоий-иқтисодий таназзул сабабларини айта олсак, байрам қилишга арзийдиган инсон бўлар эдик. Биз мана шу дарду ҳасратларни ёрита олмаётганимиз учун бу сана бугун байрам қилишга арзимайди, демоқчиман”, - деди А.Аннаев.
XS
SM
MD
LG