Линклар

logo-print

Москва вилоят суди радикал Миллий болшевик партиясини таъқиқлаш тўғрисида бўйруқ берди.


Суднинг билдиришича¸ ушбу партия Россия сиëсий тузумини куч билан ўзгартиришга интилиш ва яширин қуролли гуруҳ ташкил этганликда айбланган.
Партия раҳбари Эдуард Лимонов суднинг сиëсий сабабларга кўра қабул қилган бу қарорини рад қилди. Унинг айтишича¸ Кремл мухолифатни бўғиш мақсадида бундай чоралар кўрмоқда. Миллий болшевик партияси ҳеч қачон бир томчи қон тўкмаган ëхуд бировга зарар етказмаган.
Аммо мазкур партиянинг 39 нафар аъзоси содир этган тартибсизликлари учун жорий ҳафтада жавобгарликка тортилиши кутилмоқда. Улар ўтган йил ҳукумат сиëсатига норозилик билдириб¸ “Путин¸ йўқол!”¸ деб чиққанларида қамоққа олинган эди.
XS
SM
MD
LG