Линклар

БМТнинг Наркотик моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш идораси томонидан тарқатилган 2005 йил ҳисоботида ҳар йили дунë бўйлаб 200 миллион одам гиëҳванд моддаларга 320 миллиард доллар миқдорида маблағ сарф қилиши қайд этилади.


БМТ вакили Антонио Мариа Костанинг айтишича¸ бу рақам дунë мамлакатлари 90 фоизнинг ички ялпи маҳсулотидан юқорироқдир.
Ҳисоботда наркотик моддалар муаммоси тобора кескинлашаëтгани ҳақида маълумот берилиб¸ “биз қарши кураш олиб бораëтган душман кичик эмас¸ балки баҳайбатдир”¸ деб таъкидланади.
БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили матбуот котиби Адриан Эдвард халқаро жамоатчилик учун кескин муаммога айланган наркотик моддаларнинг катта қисми Афғонистонда етиштирилишини айтади.
“Европа давлатлари кўчаларида сотиладиган героиннинг 90 фоизи Афғонистоннинг кўкнор экиладиган далаларида етиштирилади”¸ - дейди БМТ вакили.
XS
SM
MD
LG