Линклар

Россия Мудофаа вазири Сергей Иванов ўтган ойда Андижонда рўй берган воқеалар “Ўзбекистон ҳукуматини ағдариш мақсадида ташқи гуруҳлар томонидан режалаштирилгани ҳақида Москва тўлиқ маълумотга эга”¸ - деди.


Бугун Москвада Иванов Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан учрашганидан кейин¸ “биз бу воқеаларнинг қандай уюштирилганини биламиз”¸ деб баëнот берди.
“Биз ҳақиқатан буларнинг ҳаммаси қандай уюштирилганини билганмиз. Ҳеч бўлмаганда унинг айрим унсурларидан хабардор эдик”¸ - деди Россия Мудофаа вазири.
Иванов бу баëноти билан Андижон воқеалари юзасидан халқаро текширувлар ўтказиш ҳақидаги чақириқларни рад қилиб келаëтган Каримовни қўллаб-қувватлади.
Ўзбекистон ҳукумати 13 май куни Андижонда рўй берган воқеаларда 176 одам ҳалок бўлганини айтиб келмоқда. Ҳукуматга кўра¸ ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги террорчилардир. Расмий Тошкентнинг билдиришича¸ қуролланган намойишчилар олдин ҳарбий қисмни сўнгра қамоқхонани босиб олганидан кейин милиция уларга қарши куч ишлатишга мажбур бўлган.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва гувоҳларнинг маълум қилишича¸ ҳукумат кучлари тинч намойишчиларни ўққа тутган¸ натижада 500дан зиëд фуқаро ҳалок бўлган.
Афғонистон ҳукумати Россия расмийларининг жанггарилар Афғонистон ҳудудида тайëргарликдан ўтиб¸ Ўзбекистон ҳукуматини ағдариш мақсадида Марказий Осиëга келмоқда¸ деган иддаоларини рад қилди.
XS
SM
MD
LG