Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:12

“Нажот” аъзолари нажотга муҳтож


Андижон воқеаларидан кейин Хоразмдаги “Нажот” инсон ҳуқуқлари ташкилоти аъзоларига нисбатан ҳам таъқиб ва тазйиқлар кўпайди. Бу ҳақда ташкилот раҳбари Ҳайитбой Ёқубов маълум қилди.

Ҳ.Ёқубовнинг айтишича, тазйиқлар Миллий хавфсизлик хизмати, ҳокимият органлари томонидан бўлмоқда. Жумладан, маҳаллий ҳокимлик вакиллари ташкилотнинг ҳазорасплик аъзоси Қўшназар Ражабов сиқувга олган.

Ҳ.Ёқубов шахсан ўзига нисбатан ҳам тазйиқлар кучайиб бораётгани, орқасидан кузатувчилар қўйилгани, телефони узиб қўйилаётганини билдирди.

Ҳ.Ёқубовнинг таъкидлашича, Хоразм аҳли, айниқса, Андижон воқеалари юзасидан маълумот олишда жуда қийналган. Шунинг учун ташкилот аъзолари Интернетда эълон қилинган мақолаларни қоғозга чиқариб, маълумот сўраган кишиларга берган.

Ҳ.Ёқубовнинг сўзларига қараганда, айни кунларда нафақат инсон ҳуқуқлари фаоллари, балки турли диний оқимларга алоқадорликда айбланиб қамалганларнинг оила аъзолари ҳам қаттиқ назоратга олинган.

Маҳаллий кузатувчиларнинг фикрича, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан назоратнинг кучайтирилгани яхшилик аломати эмас. Бироқ ҳозирча бирор бир шахснинг ҳибсга олинганлиги тўғрисида маълумот йўқ.
XS
SM
MD
LG