Линклар

logo-print

Бугун Испания парламенти гомосексуал никоҳни маъқулловчи қонунни қабул қилди ва бундай никоҳга рухсат берувчи дунëдаги учинчи давлатга айланди.


Аҳолисининг 94 фоизини рим католиклари ташкил этувчи Испания парламенти черков ва консерватор партиялар қаршилигига қарамай¸ гомосексуал жуфтларга ҳам айни ҳуқуқлар¸жумладан уйланиш¸ ажралиш ва бола асраб олишга рухсат берувчи қонунни 187 га 147 овоз нисбатида маъқуллади.
Қонун овозга қўйилишидан аввал¸ бош вазир Хосе Луис Запатеро¸ ’биз бундай қарорга келаëтган биринчи давлат эмасмиз ва ишончим комилки¸ охиргиси ҳам бўлмаймиз’¸ деди.
”Бугун испан жамияти йиллардан бери хўрланиб келган¸ ҳуқуқлари камситилган¸ ўзига хослиги ва эркинлиги топталган бир гуруҳ инсонларга жавоб бермоқда. Бугун испан жамияти бу инсонларга улар лойиқ бўлган ҳурматни кўрсатмоқда ва улар ҳуқуқларини тан олмоқда”¸ - деди бош вазир.
Бунгача гомосексуал никоҳга фақат Белгия ва Ҳолландияда расмий рухсат берилган эди. Июл охирига қадар¸ Канадада ҳам шундай қонуннинг кучга кириши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG