Линклар

Британия ташқи ишлар вазири Жэк Строу¸ ўз ҳукумати Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилишига кучли тарафдор эканини яна бир бор таъкидлади.


”Европанинг айрим қисмларида Туркиянинг иттифоққа аъзолиги баҳсли мавзу бўлиб қолмоқда. Аммо Британия ҳукумати Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилишига кучли тарафдор бўлишда давом этади”¸ - деди Строу.
Эртадан бошлаб Европа Иттифоқига президентлик қилиш навбати Британия ҳукуматига ўтади.
Франция ва Германия қаршилигига қарамай¸ Европа Иттифоқи ижроия комиссияси Туркия билан аъзолик масаласидаги сўзлашувларнинг 3 октябрдан бошланишини эълон қилди.
Айни пайтда бугун Австрия канцлери Волфганг Шуссел¸Туркия билан сўзлашувларда аъзолик эмас¸ балки ўзаро шерикчилик келажаги муҳокама этилишини талаб қилди.
XS
SM
MD
LG