Линклар

Бугун тарқатиб юборилган Россия миллий болшевиклар партиясининг 39 аъзоси устидан маҳкама жараëни бошланди.


Судланувчилар оммавий тартибсизликлар уюштирганликда айбланмоқда.
39 болшевикнинг бари ўтган декабрда Москвадаги ҳукумат биносини ишғол қилиб¸ ўз байроқларини ўрнатган ва президент Путин истеъфосини талаб қилган эди.Кўп ўтмай уларнинг барчаси қамоққа олинган эди.
Москва вилоят суди кеча миллий болшевиклар партиясини Россия сиëсий тузуми асосларини куч воситасида ўзгартиришга уринганликда айблади ва партияни тарқатиб юбориш ҳақида қарор қабул қилди. Партия раҳбари Эдуард Лимонов бу қарорни ҳукуматнинг ўзгача фикрловчилар овозини ўчириш йўлидаги навбатдаги қадами дея баҳолади.
Россия бўйлаб болшевикларнинг бир неча минг аъзоси бор.
XS
SM
MD
LG