Линклар

Исроил хавфсизлик кучлари бугун Ғазо секторидаги меҳмонхоналардан бирига бостириб кириб¸ бу ердан кетишни истамаëтган яҳудийларни куч воситасида меҳмонхонани тарк этишга мажбурлади.


Исроил ҳукуматининг Ғазо секторидаги яҳудий посëлкаларини бутунлай кўчириш режасига қаршилик кўрсатаëтганлар¸ ўтган ҳафталар давомида мазкур меҳмонхонада қолаëтган эди.
Исроил армияси бугун бутун Ғазо секторини ëпиқ ҳарбий зона деб эълон қилди. Ëз охирига бориб¸ бу ҳудудлар Фаластин бошқарувига топширилиши керак.
Армия матбуот вакили¸ ҳукуматнинг Ғазодан чиқиш қарори ижросига тўсқинлик қилувчиларга қарши кескин чоралар қўлланилажагидан огоҳлантирди.
"Кейинги бир неча кун ичи Ғазода содир бўлаëтган воқеалар ниҳоятда ташвишланарлик¸ биз уларни яқиндан кузатиб турибмиз. Вазиятга жиддий баҳо берганимиздан сўнг¸ ҳаракатга ўтамиз"¸ - деди армия расмийси.
XS
SM
MD
LG