Линклар

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси 80 га яқин хорижий гуруҳларнинг 10 июл кунги президентлик сайловларини кузатишларига расмий рухсат берди.


Айни пайтда комиссия¸ МДҲ кузатувчилар гуруҳининг сайловларни мониторинг қилишига изн бермади.
Комиссия раиси Туйғунали Абдраимовнинг айтишича¸10 июл кунги сайловларни кузатиш учун 810 кузатувчи ва 187 хорижий журналистлар расман рўйхатга олинган.
Унга кўра¸ МДҲ кузатувчилар гуруҳининг 7 аъзоси сайлов расмийларини шантаж қилишга уринганлиги боис¸ уларга рухсат берилмаган.
21 июн куни топширилган мурожаатига жавоб олмагани хусусида хавотир билдирган МДҲ сайловларни кузатиш гуруҳи¸ ’ўз принциплари март ойидаги қонунсизликларни такрорлашга уринаëтган сиëсий кучларда қўрқув уйғотган бўлиши мумкинлиги’ ҳақида баëнот тарқатди.
XS
SM
MD
LG