Линклар

logo-print

Қирғизистон олий суди мамлакат собиқ президенти Асқар Ақаевнинг қизи Бермет Ақаевани парламент депутатлиги мандатидан маҳрум қилди.


Олий суд сайлов комиссияси қабул қилган аввалги қарорни тасдиқлади ва Бермет Ақаевани сайловлар давомидаги қаллобликлар ва овозларни сотиб олганлик асосида депутатликдан маҳрум қилди.
Ақаева бундай айбловни рад этиб келмоқда.
Олий суд қарори Қирғизистондаги сўнгги қарор ҳисобланади¸ шунга қарамай Ақаева бу қарор устидан халқаро судга шикоят қилишини билдирди.
"Мен бу қарорни сиëсий мотивларга асосланган деб биламан. Ҳозирда биз халқаро судга мурожаат қилиш имконларимизни ўрганаяпмиз"¸ - деди Ақаева.
Айни шу кунларда Қирғизистон муваққат ҳукумати Ақаевлар оиласи устидан катта миқдордаги коррупция бўйича жиноий иш олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG