Линклар

Андижонлик қочқинлар Ўзбекистонга қайтишдан қўрқмоқда

  • Садриддин Ашур

Яқинда андижонлик қочқинларни Ўзбекистонга қайтариш учун маҳаллий ҳокимият вакиллари ҳамроҳлигида қочқинларнинг икки юзга яқин қариндоши Қирғизистонда бўлиб қайтди.

Ота-оналар ўз фарзандларини юртга қайтишга ундади. Аммо қочқинларнинг бирортасини бунга кўндира олмади.

Қирғизистонда бўлиб қайтган отахоннинг сўзларига кўра, 13 май куни у ўғлини майда-чуйда олиб келиш учун бозорга юборганди. Кейин эса Андижон воқеалари сабаб фарзанди Қирғизистонга қочиб ўтганини эшитган. Ўғлини излаб, маҳаллий ҳокимият вакиллари билан бир неча марта Қирғизистонда бўлган.

“Ўғлим нима сабабдандир қайтишни истамаяпти. Мен билан бирга борганлар ҳам яқинларини юртга қайтишга кўндира олмади. Фарзандлари Андижонда қолганлар ҳам, ёшлар ҳам қайтишни хоҳламаяпти”, - дейди отахон.

Отахоннинг таъкидлашича, маҳаллий ҳокимият вакиллари қочқинларга хавфсизлик кафолатини бермаяпти. Улар бундай кафолат беришга кўнмаётир.

Отахоннинг билдиришича, қочқинлар Ўзбекистонга қайтишга қўрқмоқда. Улар ватанга қайтгандан сўнг дарҳол қамоққа олинишидан чўчияпти. Бунинг устига, маҳаллий ҳукумат вакиллари ҳам қочқинлар хавфсизлигига кафолатни ўз зиммасига олмаяпти.
XS
SM
MD
LG