Линклар

logo-print

ҚМКнинг собиқ раҳбарлари ватанга хоинликда айбланяпти


Фирдавс Қашқадарё вилояти жиноят ишлари судида Қарши магистрал канали ишлари бошқармаси ходимлари устидан суд жараёни давом этмоқда. Судланувчиларнинг баъзиларига ватанга хоинлик қилиш айблари ҳам қўйилган.

Маълумотларга кўра, ушбу суд жараёни 2004 йил ноябрда бошланган. Айбланувчилар ҚМКда ишлаган 13 масъул шахс ва уларга молиявий шерик деб топилган 3 фуқародир.

Адвокат Малика Қосимованинг билдиришича, ҚМК ишлари бошқармаси собиқ бошлиғи Хосиятқул Хўжақулов ва унинг ўринбосари лавозимида ишлаган Зиёдулла Ибодатовга Жиноят кодексининг 157-моддаси (ватанга хоинлик) бўйича ҳам айблов эълон қилинган.

“Х.Хўжақулов Туркманистон махсус хизматларига давлат сири ҳисобланган махфий ҳужжатларни, хусусан, Таллимаржон иссиқлик электр станцияси бўйича маълумотларни етказиб беришда айбланяпти. Лекин тергов ва суд мажлисларида буни асословчи бирорта далил келтирилгани йўқ”, - деди адвокат.

М.Қосимованинг таъкидлашича, айбланувчилар судда бу айбларга иқрор бўлган. Улар руҳий ва жисмоний тазйиқлар остида шундай қилишга мажбур бўлган.

Адвокат судланувчиларга қўйилаётган катта миқдордаги халқ мулкини ўзлаштириш, валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ва ўтказиш каби айбловлар ҳам ўз исботини топмаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG