Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:02

АҚШ Қирғизистоннинг қарорини маъқуллади


Феруза АҚШ ҳукумати Қирғизистон раҳбариятининг Ўш шаҳридаги тергов изоляторида сақланаётган ўзбекистонлик 29 шахсни уларнинг ҳимояси таъминланмагунча ўз ватанига қайтармасликка қарор қилганини маъқуллади.

АҚШ Давлат департаменти вакили Адам Эрели бу ҳақда маълум қилар экан, АҚШ Ўзбекистон ҳукуматини қочқинларни қайтариш борасида Қирғизистонга тазйиқ ўтказмасликка чақиришини таъкидлади.

Ўзбекистон ҳукумати Қирғизистондан ўзбек қочқинларини қайтариб беришни бир неча марта талаб қилган. Хусусан, яқинда Ўзбекистон Бош прокуратураси Қирғизистондан қочқинлар лагерида яшаётган ўзбекистонлик 100 нафар, қирғизистонлик 31 нафар фуқарони Андижондаги воқеаларга алоқадорликда айблаб, қайтариб беришни сўраганди.

Сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошевнинг таъкидлашича, ҳозир Қирғизистон ҳукумати анча ноқулай аҳволда қолган. Чунки, бир томондан, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида жиноят содир этган шахсларни бир-бирига қайтариб бериш тўғрисида шартнома мавжуд. Бошқа томондан, қийноққа учраши мумкин бўлган шахсларни қайтариб бермаслик тўғрисида халқаро ҳужжатлар бор. Бу ҳолат Қирғизистоннинг икки томонлама босим остида қолишига олиб келяпти.

БМТ Қочқинлар масалалари бўйича олий комиссарлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Абдул Карим Гул “Озодлик” мухбири билан суҳбатда комиссарлик Қирғизистондаги ўзбек қочқинлари мақоми бўйича аниқ хулосага келмаганини билдирди. Унинг айтишича, айни пайтда ўрганиш жараёни давом этмоқда.

Гул ўзбек қочқинларининг мақоми аниқланмагунча, уларни мажбурий равишда юртига қайтариш халқаро қонунчиликка зид эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG