Линклар

Вазифасидан четлатилган Қирғизистон Президенти Асқар Ақаев икки асосий сиëсий рақиби - муваққат Президент Қурмонбек Бақиев ва Хавфсизлик хизматининг собиқ бошлиғи Феликс Қуловлар президентлик сайловидан кейин мамлакатни бошқаришга муносиб шахслар эканини билдирди.


Ақаевнинг бу тўғридаги баëноти бугун “Вечерний Бишкек” газетаси ҳамда “Қирғиз Инфо” интернет саҳифасида босилиб чиқди.
Ақаевнинг фикрича¸ Бақиев ва Қулов мамлакат юзма-юз келаëтган муаммоларни бартараф этишга муносиб чоралар кўриши мумкин.
Бақиев ва Қулов ўртасидаги келишувга кўра¸ агар Бақиев сайловда ғалаба қозонса¸ Қулов унинг Бош вазири бўлади.
XS
SM
MD
LG