Линклар

logo-print

Қирғизистон парламентининг вазифаси тугаëтган қуйи палатаси бугун ўзининг сўнгги сессиясини чақирди.


Сессияда депутатлар ўз олдларига қўйилган мақсадларга эришилгани таъкидланди. Парламентнинг қуйи палатаси зиммасига ҳокимиятнинг эски парламентдан янги парламентга ўтиши жараëинини кузатиб бориш вазифаси юкланган эди.
Эски парламентнинг қуйи палатаси раиси Ишенбой Қодирбековнинг Озодлик радиосига айтишича¸ агарда эски парламент бунчалик қайсар бўлмаганда эди¸ вазифасидан четлатилган Президент Асқар Ақаев яна бир муддага раҳбарлик қилиши мумкин эди.
“Взифаси тугаëтган парламент ўзининг фаолияти¸ ҳатти-ҳаракати¸ сиëсий мавқеи билан эски ҳукуматни барбод қилди ва Ақаевнинг мамлакатни тарк этишига сабаб бўлди. Агар бу парламент бунчалик қайсар бўлмаганида Ақаев яан бир муддатга ўз вазифасини давом эттириши мумкин эди”¸ - дейди Қодирбеков.
Эски парламентнинг юқори палатаси март ойида ўз фаолиятини тўхтатган эди.
XS
SM
MD
LG