Линклар

logo-print

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Цзанг Дегуанг май ойида Андижонда рўй берган воқеалар террорчилар томонидан содир этилган¸ деб баëнот берди.


У бугун Пекинда ўтказган матбуот анжуманида бу ҳақда бундай дейди:
“Биз Қирғизистон ва Ўзбекистондаги вазиятни жуда жиддий масала¸ деб биламиз. Биз бу масалага жиддий эътибор бермиз¸ чунки бу минтақа хавфсизлиги¸ барқарорлиги ва ривожланишига¸ шунингдек Шанхай ташкилотига аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликка ҳам зарар етказади. Шу боис бу масалага жиддий эътибор беришимиз керак”¸ -деди Дегуанг.
Ғарб давлатлари Ўзбекистон ҳукуматини тинч намойишчиларни ўққа тутганликда айбламоқда. Ҳукумат эса¸ ташқаридан бошқарилган қуролли шахслар ҳукуматни ағдаришга интилганини таъкидлаб келмоқда. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва мухолифат вакилларига кўра¸ Андижон воқеаларида 700дан зиëд фуқаро ҳалок бўлган.
5 июл куни Қозоғистон пойтахти Остонада Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари саммити иш бошлайди.
XS
SM
MD
LG