Линклар

Россия Ички ишлар вазирлиги терговчилари жума куни Махачқалада рўй берган портлашни текшириш мақсадида бугун воқеа жойига борди.


Кеча Махачқалада ҳарбий юк машинаси ўтаëтган йўл бўйида бомба портлагани оқибатида Россиянинг камида 10 аскари ҳалок бўлди. Милицияга кўра¸ ҳарбий машиналар ўтаëтган пайтда узоқдан бошқариладиган бомба портлатилган. Ҳодисада жароҳатланган 38 киши касалхонага ëтқизилган.
Чеченистонга чегарадош Доғистонда зўравонликлар кўпайиб бормоқда¸ январ ойидан буëн тақрибан 30 милиция ва хавфсизлик хизмати ходимлари отиб ўлдирилди.
XS
SM
MD
LG