Линклар

Ироқ Нефт вазирлигининг билдиришича¸ бундан икки йил олдин АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари мамлакатни босиб олганларидан буëн Ироқ нефт саноати 11 миллиард доллар зарар кўрган.


Вазирлик матбуот вакили Ассем Яиҳоднинг айтишича¸ 2003 йилнинг июн ойида Ироқ нефтни қайта экспорт қила бошлаганидан жорий йилнинг 31 майига қадар исëнчилар 300 марта нефт иншоотларига қарши қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширган.
Унга кўра¸ қўпорувчилик ҳаракатларининг кўпчилиги мамлакат шимолидаги нефт иншоотларида содир этилган. Шимолдаги нефт қудуқларидан кунига 400 минг баррел нефт қазиб олинади. Ироқ босиб олинмасидан олдин бу рақам кунига 800 минг баррелни ташкил этган.
XS
SM
MD
LG