Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:46

Вазир ўз иш ўрнида


Шайбон Россиянинг “Коммерсант” газетасида Ўзбекистон ички ишлар вазири Зокир Алматов жиддий хасталангани боис Москвадаги шифохоналардан бирида даволанаётгани тўғрисида мақола эълон қилинди.

Мақолада таъкидланишича, Ўзбекистон ИИВнинг юқори лавозимли ходими вазир касал эканини тасдиқланган, бироқ бу касаллик юрак билан боғлиқ эмаслигини билдирган. Шунингдек, бу ходим З.Алматов Москвада эмас, узоқ хорижда даволанаётганини, яқин кунларда ишга қайтмаслигини, чунки у қисқа муддатли таътилдалигини ҳам қўшимча қилган.

Аммо Ўзбекистон ички ишлар вазири ижро девони раҳбари Анатолий Мелкумов “Озодлик” мухбири билан суҳбатда вазир бор-йўғи ҳар йилги тиббий кўрикдан ўтиш мажбуриятини бажарганини маълум қилди.

“Бу кўрикдан ўтиш жараёнида Зокир Алматов баъзи ташхислар бўйича қисқа муддатли муолажаларни ҳам олди. У ҳозир ўз иш ўрнида. 4 июль куни президент Каримовни Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Остонада ўтадиган саммитига кузатишда ҳам қатнашади”, - деди А.Мелкумов.
XS
SM
MD
LG