Линклар

НАСА фазо агентлигининг "Дип импакт" аппаратидан учирилган космик снаряд "Темпел-1" кометасини муваффақиятли уриб парчалаган.


372 килограмлик мис снаряд шаҳар катталигидаги кометага соатига 37 минг километр тезликда бориб урилган. Бу ҳақда Американинг НАСА фазо агентлиги вакили маълум қилди.
нс070402
"Тасвирлар космик капсула биз хоҳлаган жойга бориб урилганини кўрсатмоқда. Иш бунда-да ортиқ мукаммал қилиниши мумкин эмас. Тўқнашув биз кутгандан-да кучли бўлди", - деди НАСА вакили.
Тўқнаш оқибатида олинган маълумотлар орқали тадқиқотчилар комета ядроси таркиби ва қуёш тизимини ўрганишлари мумкин.
XS
SM
MD
LG