Линклар

АҚШ Президенти Жорж Буш "катта саккизлик" саммитида атмосферага углерод газлар чиқишини чекловчи ҳужжатга имзо чекиш нияти йўқлигини маълум қилди.


Британиянинг "Ай-Ти-Ви" телеканалига берган суҳбатида Буш одамзод шуғулланаётган айрим фаолият тури табиат ва атроф муҳитга зиён етказишини тан олган, аммо АҚШ иқтисодига зиён етказувчи Киото протоколи каби ҳужжатга қўшилмаслигини айтган. "Катта саккизлик" саммити 6 июл куни Шотландияда Британия бош вазири Тони Блэр раислигида ўтади. Блэр глобал иқлим ўзгаришига қарши кураш борасидаги ҳужат имзоланишига умид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG