Линклар

logo-print

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳамда Хитой Халқ Республикаси раиси Ху Дзинтао бугун Остонада икки давлат ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзоладилар.


Сўзлашувлар сўнггида Назарбоев учрашув илиқ дўстона вазиятда ўтганини маълум қилди.
"Музокаралар анаъанага мувофиқ илиқ, дўстона вазиятда ўтди. Икки томонлама ҳамкорлик, савдо-иқтисодий алоқалар ва инсонпарварлик соҳаларида стратегик муносабатларимиз истиқболларини мухокама қилдик ва қамровли халқаро масалалар бўйича фикр алмашдик", - деди Назарбоев.
Шунингдек сўзлашувлар чоғи Қозоғистон ва Хитойнинг электр энергияси билан шуғулланувчи ширкатлари ўртасида ҳам келишувга эришилган. Эртага Қозоғистонда Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти саммити очилади. Минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик саммит кун тартибидаги бош масаладир. Россия президенти ёрдамчиси Сергей Приходьконинг маълум қилишича, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг минтақавий аксил-террор марказида доимий ваколатхоналарини очиш режаси тасиқланади. Шунингдек, Ҳиндистон, Покистон ва Эронга ташкилотда кузатувчи мақомини бериш тўғрисидаги мурожаат ҳам мухокама этилади, деди Россия Президенти ёрдамчиси. Остонадаги саммитда Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг ҳам қатнашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG