Линклар

Халқаро Олимпия қўмитаси чоршанба куни ўзининг Сингапурда ўтаëтган сессиясида 2012 йилги Олимпия ўйинлари қайси шаҳарда ўтишини аниқлайди.


Лондон¸ Мадрид¸ Москва¸ Ню-Йорк ва Париж 2012 йилги олимпия ўйинларига мезбонлик қилишга талабгор бўлишди.
Сингапурга ташриф буюрган Британия бош вазири Тони Блеер бу юзадан мана буларни айтди:
"2012 йилги Олимпиада ўйинлари руҳига ҳаммадан кўра Лондон шаҳри тўғри келади. Спортга муҳаббат¸спортнинг инсонларни биор бири билан яқинлаштиришига¸ уларнинг ҳаëтини яхшилашига ишонч бу руҳда мужассам .
Агар бизга омад кулиб боқса¸нафақат бир нечта ҳафталик ўйин мобайнида¸ балки келажак авлодларга татигулик ишларни амалга оширамиз", -
деди Тони Блеер.
Сингапурга ташриф буюрган АҚШ сенатори Ҳилари Клинтон эса Ню-Йорк шаҳри олимпияда учун энг маъқбул эканлигини айтди.
"Бунинг учун бизда ҳамма нарса муҳайë деб ҳисоблаймиз. Спорт иншоотлари ақлни шоширадиган даражада бўлиши кутилмоқда. Энг муҳими – Ню-Йоркдан бошқа яна қайси шаҳар Олимпиада мазмунини ўзида ифода қила олади. Ню-Йоркда шу пайтгача бирор марта Олимпиада ўтказилмади", - деди Ҳилари.
XS
SM
MD
LG