Линклар

Қозоғистонда Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти саммити очилди.


Минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик саммит кун тартибида бош масала сифатида кўрилди. Россия президенти ёрдамчиси Сергей Приходьконинг маълум қилишича, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг минтақавий аксил-террор марказида доимий ваколатхоналарини очиш режаси тасиқланди. Шунингдек, Ҳиндистон, Покистон ва Эронга ташкилотда кузатувчи мақомини бериш тўғрисидаги мурожаат ҳам мухокама этилди, деди Россия Президенти ёрдамчиси. Остонадаги саммитда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳам қатнашмоқда.
Саммит қатнашчилари халқаро ҳавфсизлик борасида декларацияни қабул қилишди.
Россия¸ Қозоғистон¸ Хитой¸ Тожикистон¸ Қирғизистон ва Ўзбекистон раҳбарлари ўз мамлакатларининг ички ишларига ташқаридан аралушувга қарши эканликларини билдиришди.
Саммит қатнашчилари Афғонистондаги халқаро коалиция ҳаракатларини қўллаган холда Шанҳай ҳамкорлигига аъзо давлатлардаги ҳарбий базалардан фойдаланиш муддати аниқ бўлишини исташди.
XS
SM
MD
LG