Линклар

Шотландия полицияси саноати тараққий этган 8 давлат раҳбарларининг саммити давомида намойишлар ўтказишга рухсат берилишини билдирди.


Сешанба куни саммит ўтказиладиган ҳудуд яқинида намойишчилар билан полиция ходимлари ўртасида қаттиқ тўқнашув рўй берган эди. Шундан сўнг полиция намойиш ташкилотчилари билан учрашиб¸ намойишлар ўтказишга рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилган. Намойишда 5000 одам қатнашиши тахмин қилинмоқда.
Саккизлик гуруҳининг норасмий учрашувлари бугун ўтказилади. Асосий саммит пайшанба ва жума кунлари бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG