Линклар

Ироқдаги Ал-Қайда гуруҳи Бағдодда ўғирлаб кетилган Мисрнинг юқори даражали дипломати ҳужжатлари суратини интернет орқали тарқатди.


Интернетдаги Исломий саҳифа орқали тарқатилган бу ҳужжатлар орасида Миср дипломати Иҳаб аш-Шарифнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси¸ Ташқи ишлар вазирлиги ва соғлик суғуртаси билетлари ҳамда унинг паспорт расмлари катталигидаги суратлари бор.
Ал-Қайда ташкилоти Аш-Шарифнинг ўғирлангани учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.
Бугун Британия Ташқи ишлар вазири Жэк Строу Бағдодда дипломатларга қарши амалга оширилаëтган ҳужумларни қоралаб¸ АҚШ етакчилигидаги кучлар мамлакатда хавфсизлик ўрнатилганига қадар Ироқни тарк этмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG