Линклар

logo-print

Қирғизистоннинг муваққат Ташқи ишлар вазири Роза Ўтинбоева АҚШ ҳукуматини Марказий Осиëдаги ҳарбий базалардан ўз кучларини олиб чиқиб кетиш учун вақт белгилашга чақирди.


АҚШ ҳарбий кучлари қўмондонлигига кўра¸ Американинг Қирғизистон ва Ўзбекистондаги ҳаво базаларида АҚШнинг тақрибан икки минг аскари жойлаштирилган.
Сешанба куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзолари – Россия¸ Хитой¸ Қозоғистон¸ Қирғизистон¸ Ўзбекистон ва Тожикистон АҚШ бошчилигидаги кучларни Марказий Осиëдаги ҳарбий базалардан олиб чиқишга чақирдилар.
Аммо АҚШ ҳукумати кучларни олиб чиқиш учун муддат белгилаш ҳақидаги чақириқларни рад этди.
XS
SM
MD
LG