Линклар

logo-print

Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Роза Ўтинбоева бугун Бишкекда Қирғизистондаги ўзбекистонлик қочқинлар муаммоси Тошкент ҳукумати билан икки томонлама келишувлар асосида ҳал қилинишини билдирди.


Ўтинбоеванинг айтишича¸ ўзбекистонлик қочқинлар муаммоси Шанхай ҳамкорлик ташкилоти йиғилишида муҳокама қилинмади¸ чунки йиғилиш қатнашчилари бу масаланинг Остона учрашуви кун тартибига қўйилишини истамади.
Андижон воқеалари оқибатида қўшни Қирғизистонга қочиб ўтишга мажбур бўлган 500дан зиëд ўзбекистонлик ҳозир Қирғизистон ҳудудидаги қочқинлар лагерида яшамоқда.
Халқаро ташкилотлар Қирғизистон ҳукуматини ушбу қочқинларни Ўзбекистонга қайтариб юбормасликка чақириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG