Линклар

Ўзбекистон маъмурияти Интернюс ташкилотининг Ўзбекистондаги икки маҳаллий ходими устидан жиноий иш қўзғади.


Халқаро Интернюс ташкилотига кўра¸ душанба куни ташкилотнинг икки нафар ўзбекистонлик ходими - собиқ директори ва бухгалтерини қонунга зид равишда видеотасмалар тайëрлашда айблаб жавобгарликка тортган. Ташкилотнинг билдиришича¸ агар улар айбдор¸ деб топилса олти ой муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Интернюснинг Марказий Осиë бўйича директор Жошуа Маклейдер Озодлик радиосига бу борада бундай деди:
“Фикримча¸ улар жиноят кодексининг 194 - моддаси бўйича¸ яъни лицензиясиз фаолият олиб борганликда айбланмоқда. Улар ушбу айбловлар бўйича жаримадан тортиб¸ то олти ой муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин”¸ - дейди Интернюс вакили.
Халқаро Интернюс ташкилоти Ўзбекистон республикасида 1995 йилдан буëн фаолият кўрсатиб келган. У ўз фаолияти доирасида Ўзбекистондаги мустақил телеканалларнинг ривожланишига ҳисса қўшиб келган.
XS
SM
MD
LG