Линклар

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг матбуот вакили берган баёнотга кўра, Туркия матбуот эркинлигини таъминлаш учун ўзининг жиноий кодексига кўпроқ ўзгартишлар киритиши лозим.


ЕХҲТ вакили Миклос Харасзтининг айтишича, Туркия яқинда хужжатга киритган ўзгартишлар уни анча яхшилаган. Лекин, бу ўзгартишлар жамоатчиликка етказилиши керак бўлган масалалрни муҳокама қилиш ва ёритишни таъминламайди.
Туркия ўтган ойда охирги 19 йил ичида биринчи марта ўзининг жиноий кодексга катта ўзгартишлар киритган эди.
Айни пайтда Халқаро валюта жамғармаси Туркия парламенти ижтимоий ислоҳотларини амалга оширишни маъқулламагани туфайли, унга навбатдаги 10 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги қарзни бермаслигини айтди.
Парламент Халқаро валюта жамғармаси берадиган қарзни таъминловчи қатор ислоҳотлар бўйича қарорларни қабул қилди. Бироқ мухолифатдаги Республика халқ партияси Халқаро валюта жамғармаси томонидан талаб этилган нафақалар бўйича ислоҳотларни муҳокама этишдан бошў тортди.
XS
SM
MD
LG