Линклар

Ироқдаги Ал-Қайда гуруҳи Миср элчиси Ихаб ал-Шарифни қатл этганини маълум қилди.


Бу ҳақда ташкилотнинг интернет орқали тарқатган баёнотида айтилади.
Ал-Қайда гуруҳи вакиллари элчи Ихаб ал-Шарифни ўтган шанба куни Бағдодда ўғирлаб кетганларини хабар қилган эдилар.
Миср телевидениеси берган хабарга кўра, элчининг оила аъзолари унинг қатл этилгани ҳақидаги хабарларни тасдиқлаган.
Бугун эрталаб, суннийларнинг нуфузли руҳонийларидан бири Алжар шайхи Муҳммад Сайид Тантавий Миср эличиси ал-Шарифни зудликда озод этишга чақирган эди.
Ироқдан олинган бошқа хабарларга кўра, Хилла шаҳарчаси яқинида содир этилган икки портлаш оқибатида 11 киши ҳалок бўлган ва 19 киши жароҳатланган.
Хабар қилинишича, портлашлар чоршанба куни кечқурун биринкетин содир этилган.
XS
SM
MD
LG